Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone 7 Apple`нинг энг юпқа смартфони бўлади
2016 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган iPhone 7 қалинлиги 6 мм ни ташкил этиб, Apple корпорациясининг энг юпқа смартфони бўлиши айтилмоқда, дея хабар берди ubergizmo.com.
Таиланддаги KGI Securities компанияси таҳлилчиси Минг-Чи Куо ушбу маълумотга эътироз билдириб, Apple`нинг навбатдаги маҳсулотининг қандай бўлиши ҳақидаги аниқ башоратларда янги iPhone қалинлиги 6,1 ммни ташкил этувчи iPod Touch ва iPad Air 2дан ошмаслигини айтиб ўтган.
Айни пайтда, 9 сентябрда сотувга чиқарилувчи iPhone 6 ва 6 Plus қалинлиги 6,9 ва 7,1 мм ни ташкил этади. Демак, Apple муҳандислари мазкур кўрсаткични яна 1 мм га камайтириш учун изланишларни давом эттиришларига тўғри келади.